Noble Quran » ????? » Sorah Nooh
Choose the reader
?????
Sorah Nooh - Verses Number 28
إِنَّا أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوْمِهِ أَنْ أَنذِرْ قَوْمَكَ مِن قَبْلِ أَن يَأْتِيَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ( 1 )  
 
Биз Нуҳни ўз қавмига, қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантиргин деб, Пайғамбар қилиб юбордик.
قَالَ يَا قَوْمِ إِنِّي لَكُمْ نَذِيرٌ مُّبِينٌ ( 2 )  
 
У: «Эй қавмим, албатта мен сиз учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاتَّقُوهُ وَأَطِيعُونِ ( 3 )  
 
Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар.
يَغْفِرْ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمْ وَيُؤَخِّرْكُمْ إِلَىٰ أَجَلٍ مُّسَمًّى ۚ إِنَّ أَجَلَ اللَّهِ إِذَا جَاءَ لَا يُؤَخَّرُ ۖ لَوْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ ( 4 )  
 
У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизни белгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажали орқага сурилмайдир», деди. (Бу оятда зикр қилинган, гуноҳларниг кечирилиши ва белгиланган муддатгача яшаб қолиш, аввалги оятда шарт қилинган Аллоҳга ибодат қилиш, унга тақво қилиш ва Пайғамбарга итоат қилиш ишалри бўлсагина вужудга келади.)
قَالَ رَبِّ إِنِّي دَعَوْتُ قَوْمِي لَيْلًا وَنَهَارًا ( 5 )  
 
У: «Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим.
فَلَمْ يَزِدْهُمْ دُعَائِي إِلَّا فِرَارًا ( 6 )  
 
Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқа нарсани зиёда қилмади.
وَإِنِّي كُلَّمَا دَعَوْتُهُمْ لِتَغْفِرَ لَهُمْ جَعَلُوا أَصَابِعَهُمْ فِي آذَانِهِمْ وَاسْتَغْشَوْا ثِيَابَهُمْ وَأَصَرُّوا وَاسْتَكْبَرُوا اسْتِكْبَارًا ( 7 )  
 
Ва алабатта қачонки мен уларни сенинг мағфират қилишинг учун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиб олдилар ва (кофирликда) собит бўлдилар ва ниҳоятда улкан такаббурлик қилдилар.
ثُمَّ إِنِّي أَعْلَنتُ لَهُمْ وَأَسْرَرْتُ لَهُمْ إِسْرَارًا ( 9 )  
 
Сўнгра, албатта мен уларга эълон ва сиррий (даъват) қилдим.
فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا ( 10 )  
 
Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим.
يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُم مِّدْرَارًا ( 11 )  
 
У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир.
وَيُمْدِدْكُم بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا ( 12 )  
 
Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анқорларни берадир.
مَّا لَكُمْ لَا تَرْجُونَ لِلَّهِ وَقَارًا ( 13 )  
 
Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг азаматини ўйлаб кўрмайсизлар?
أَلَمْ تَرَوْا كَيْفَ خَلَقَ اللَّهُ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ طِبَاقًا ( 15 )  
 
Аллоҳ еттти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми?
وَجَعَلَ الْقَمَرَ فِيهِنَّ نُورًا وَجَعَلَ الشَّمْسَ سِرَاجًا ( 16 )  
 
Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми?
ثُمَّ يُعِيدُكُمْ فِيهَا وَيُخْرِجُكُمْ إِخْرَاجًا ( 18 )  
 
Сўнгра сизларни унга қайтариб, яна чиқарадир.
قَالَ نُوحٌ رَّبِّ إِنَّهُمْ عَصَوْنِي وَاتَّبَعُوا مَن لَّمْ يَزِدْهُ مَالُهُ وَوَلَدُهُ إِلَّا خَسَارًا ( 21 )  
 
Нуҳ: «Эй Роббим, албатта улар менга исён қилдилар ва моли, бола-чақаси хусрондан бошқани зиёда қилмаганга эргашдилар.
وَقَالُوا لَا تَذَرُنَّ آلِهَتَكُمْ وَلَا تَذَرُنَّ وَدًّا وَلَا سُوَاعًا وَلَا يَغُوثَ وَيَعُوقَ وَنَسْرًا ( 23 )  
 
Ва улар: «Олиҳаларингизни ҳеч тарк қилманглар ва албатта Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг», дедилар. (Шайтон васвасаси туфайли кишилар ҳайкалларга сиғинишининг баёни ушбу оятда нозил қилингандир.)
وَقَدْ أَضَلُّوا كَثِيرًا ۖ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا ضَلَالًا ( 24 )  
 
Дарҳақиқат улар кўпларини адаштирдилар ва сен золимларга залолатдан бошқани зиёда қилма», деди. (Кўриниб турибдики, Нуҳ алайҳиссаломнинг бу дуолари ниҳоятда аламли дуо. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмларига қилган ушбу дуоибандни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотга сенинг қавмингдан ҳозир иймонга келганларидан ўзгаси зинҳор иймонга келмас, деб хабар берганидан сўнг, уларнинг иймонларидан ноумид бўлиб туриб қолганлар.)
مِّمَّا خَطِيئَاتِهِمْ أُغْرِقُوا فَأُدْخِلُوا نَارًا فَلَمْ يَجِدُوا لَهُم مِّن دُونِ اللَّهِ أَنصَارًا ( 25 )  
 
Улар хатолари туфайли ғарқ қилиндилар, бас, дўзахга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар.
وَقَالَ نُوحٌ رَّبِّ لَا تَذَرْ عَلَى الْأَرْضِ مِنَ الْكَافِرِينَ دَيَّارًا ( 26 )  
 
Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин.
إِنَّكَ إِن تَذَرْهُمْ يُضِلُّوا عِبَادَكَ وَلَا يَلِدُوا إِلَّا فَاجِرًا كَفَّارًا ( 27 )  
 
Албатта сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар.
رَّبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَن دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا ( 28 )  
 
Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларга ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилмагин», деди. (Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло кофирларни битта ҳам қўймай ҳалок қилди. Чунки улар инсоният баданига тушган қорасон касалидек эдилар. Уларни кесиб ташламаса бўлмас эди.)
Random Books
- Ақидага оид 200 савол ва жавобУшбу китоб эътиқод масалаларида энг муҳим ва асосий мавзуларни савол ва жавоб тарзида баён қилиб беради.Formation : Ҳофиз Аҳмад Ал Ҳакамий From issues : http://www.islamnuri.com Source : http://www.islamhouse.com/p/191576 
- Ислом мукаммал динҚўлингиздаги ушбу китобча аслида Мадина шаҳри пайғамбаримиз масжидларида Морокко подшоҳи талабига биноан бўлиб ўтган маъруза матни бўлиб унда дунёдаги барча ишлар унга бориб тақаладиган асосий ўнта масала баён қилинган.Formation : Муҳаммад Амин Шинқитий Translators : Шамсуддин Дарғомий Source : http://www.islamhouse.com/p/279064 
- Охирги ўн пора тафсири ва баъзи муҳим масалаларУшбу китоб қисқача суратда мусулмон киши ҳаётида муҳтож бўладиган Қуръон, тафсир, фиқҳий ва эътиқодий масалалар, фазоили аъмол ва бошқа мавзуларни ўз ичга олган бўлиб китоб икки қисмдан иборат: Биринчи: Қуръони каримнинг охирги уч пораси Муҳаммад Ашқарнинг "Зубдатут Тафсир" тафсири билан бирга. Иккинчи: Муслулмонга ҳаётида муҳим бўлган масалалар баёни. Тажвид, эътиқод бобида 62 савол, тавҳид масаласида эркин баҳслашув, ислом аҳкомлари (калимаи шаҳодат, таҳорат, намоз, закот, ҳаж) умумий фоидалар, руқя, дуо, азкор, 100 фазилат ва 70 манҳийёт, таҳорат одоби ва намозни суратлар ёрдамида ўргатиш.Formation : Бир гуруҳ олимлар From issues : http://www.tafseer.info Source : http://www.islamhouse.com/p/384099 
- Илмонийя ва унинг аччик самаралариУшбу мавзу кейинги даврларда чиккан ва Ислом давлатларининг кўпларига ўрнашиб олган бир тоифа ва гурух хакида баъзи олимлар ёзган даолзарб мавзудир.Formation : Муҳаммад Шокир Шариф Source : http://www.islamhouse.com/p/128 
- Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарсларМасжид ва хонадонларда ўқилишга мўлжалланган ушбу дарслар кундалик ҳаётимизда энг долзарб масалаларни кўтариб чиққан бўлиб бир йилга мўлжалланган. Қуйида ушбу дарсларнинг 330 ҳалқасидан 50 та ҳалқани тақдим этамиз.Formation : Рошид ибн Ҳусайн Ал-Абдулкарим Reveiwers : Шамсуддин Дарғомий From issues : Риёз шаҳри Рабва маҳалласи диний тарғибот идораси Source : http://www.islamhouse.com/p/78628 















